XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси якунланди

0
2313

Икки кун давомида пахтачилик ва тўқимачилик соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислар, олимлар, дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатидан ташриф буюрган мингдан зиёд йирик компания ва фирмалар вакилларининг ўзаро мулоқотлари майдонига айланган XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси ўз ишини якунлади. Таъкидлаш керакки, пахта бўйича халқаро консультатив қўмитанинг энг муҳим тадбирлари реестрига киритилган ушбу ярмарка дунё миқёсида пахта бозори сиёсатини белгиловчи нуфузли анжуманлардан бирига айланди.

ярмарка

Ярмарка якунида “Ўзэкспомарказ”нинг анжуманлар залида шартномалар имзолаш маросими ҳамда тадбир қатнашчилари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари учун брифинг ташкил этилди. Унда “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси раиси А.Камалов, “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти раиси И.Ҳайдаров, “Cotton Outlook” агентлиги бошқарувчи директори Р.Батлер, Пахта бўйича халқаро консультатив қўмитанинг бошқарувчи директори А.Гитчунс ва бошқа мутассадди раҳбарлар иштирок этди.

03.JPG

02.JPG

04.JPG

 

Олди-сотди шартномаларини имзолаш маросимидан сўнг, “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси бошқаруви раиси А.Камалов XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси якунлари бўйича маълумотларни эълон қилди.

10.JPG

 

Шундай қилиб, бу йилги ярмаркада жами 550 минг тонна ўзбек пахта толасини сотиб олиш бўйича шартномалар тузилди. Шунингдек юртимизмизда ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича МДҲнинг 7 та мамлакати, Европа иттифоқи давлатлари, Туркия, Корея Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари, Бангладеш ва бошқа кўплаб мамлакатлардан келган сотиб олувчилари билан 1 миллиард 322 миллион долларлик шартномалар тузилди.

11.JPG

 

Тадбирда сўз олган “Cotton Outlook” агентлиги бошқарувчи директори Р.Батлер “Бу йилги ярмарка юксак савияда ўтказилди. Ярмарка доирасидаги барча тадбирлар, Халқаро конференция ва мулоқотлар жуда самарали бўлди. Дунёнинг етакчи мутахассислари мазкур форумда юқори сифатли пахта толасини етиштириш ва савдо қилиш, бу йўналишдаги самарали ҳамкорликни кенгайтириш ва тармоққа тегишли бошқа долзарб масалалар ўзаро фикр алмашдилар. Ўйлайманки, бу мулоқотлар дунёдаги пахтачилик ва тўқимачилик ривожига катта ҳисса қўшади. Бир нарсани таъкидлашни истардим: Ўзбекистонда пахта хомашёсини қабул қилиш ва қайта ишлаш, пахта толасини жаҳон бозори талабларидан келиб чиққан ҳолда экспорт қилиш бўйича ягона комплексни яратиш, пахта ва ёғ-мой маҳсулотларининг сифатини ҳамда рақобатдошлигини ошириш, шунингдек республиканинг пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш учун инвестицияларни, жумладан хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясининг ташкил қилингани, қарийб бир йиллик фаолиятидаги ютуқларидан ташқари, бу йилги ярмарка мисолида нақадар тўғри қарор бўлгани яна бир бор ўз исботини топди. Фурсатдан фойдаланиб, ана шундай юксак даражадаги ташкилотчилик ва меҳмондўстлик учун Ўзбекистон ҳукуматига, “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси ва бошқа барча мутасаддди ташкилотларга миннатдорчилик билдирамиз”, деди.

07.JPG

 

Пахта бўйича халқаро консультатив қўмитанинг бошқарувчи директори А.Гитчунс эса дунё миқёсида катта аҳамиятга эга ушбу нуфузли пахта форумида бир неча йиллардан қатнашиб келаётгани, бу йилги тадбир мутлақо янгича савия ҳамда ишчан рухда ўтканини таъкидлаб,  ўтган йиллардаги ислоҳотлар самараси ўлароқ Ўзбекистон жаҳон пахта бозорининг йирик иштирокчиларидан бирига айланганини эътироф этди.

09.JPG

 

Чиндан ҳам 12-13 октябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” павильонларида бўлиб ўтган XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси Ўзбекистон саноатининг жаҳон бозоридаги ўрни ва мавқеининг янада ошишига, янги маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар ўртасида янги ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилишига сабаб бўлди.

12.JPG

www.uzpse.uz

 

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014