Холдинг компанияда Бошқарув раиси ва ёшлар мулоқоти ўтказилди

0
4345

2017 йилнинг 30 июнь куни пойтахтимиздаги муҳташам Симпозиумлар саройида ўтказилган “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этиб, нутқ сўзлади. Мамлакатимиз раҳбари ўз маърузасида бугунги ёшларнинг ютуқ ва камчиликлари, уларни ўйлантираётган муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари, ёшларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш, жамиятдаги фаоллигини ошириш бўйича ўз мулоҳаза ҳамда таклиф-тавсияларини билдирди. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг 2017 йилнинг 5 июль куни “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармони ҳамда 18 июлда “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди.

IMG_7614.JPG

Шу муносабат билан жорий йилнинг 24 июль куни “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси бошқарув раиси А.Камалов мажлислар залида тизимда фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ёшлар билан учрашди. Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган Фармон ва қарорларининг мазмун-моҳияти ва бу борада холдинг компаниянинг вазифа ва таклифлари муҳокама қилинди.

IMG_7622.JPG

Айтиш керакки, холдинг компания тизимида  бугунги кунда 10 мингдан зиёд 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар фаолият олиб бормоқда. Уларнинг 22 фоизи бошқарув лавозимларида хизмат қилмоқда. Ҳозирда тизимда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш масаласига катта эътибор қаратилмоқда.

Йиғилишда сўз олган холдинг компания бошқарув раиси А.Камалов жамият тараққиётида ёшларнинг тутган ўрни ҳақида тўхталар экан, шу жумладан, тизим ривожида тармоқ корхоналарида фаолият олиб бораётган ёшлар меҳнатини алоҳида эътироф этди. Ва навқирон авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш компания олдидаги муҳим масала эканини ҳамда бу масалалар бўйича махсус тизим ишлаб чиқилишини таъкидлади.

IMG_7656.JPG

Тадбирда, шунингдек,  йиғилганларга “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармон ҳамда “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Дастурнинг мазмун-моҳияти етказилди.

Компания раиси ва ёшларнинг мулоқоти очиқ ҳамда конструктив рухда ўтди. Ёшлар компания фаолиятини янада ривожлантиришга доир таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

IMG_7630.JPG

IMG_7641.JPG

IMG_7647.JPG

IMG_7638.JPG

Тадбирда холдинг компания ва унинг таркибидаги барча акциядорлик жамиятлари вакилларидан иборат ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳи тузилди. Мазкур гуруҳ тармоқ корхоналарида меҳнат қилаётган ёшларнинг истеъдодлари ва имкониятларини рўёбга чиқариш, билим-малакаларини ошириш, ижтимоий ҳимояси (жумладан, уй-жойлар билан таъминлаш, ёшлар маънавият марказлари, спорт комплексларини ташкил этиш)ни таъминлашга кўмаклашиш, намунали ва фаол ёшларни моддий ҳамда маънавий рағбатлантириш масалалари бўйича таклифлар бериш, компания раҳбарияти билан ёшларнинг доимий мулоқотларини ташкил этиш сингари бошқа кўплаб масалаларни ўрганиб боради.

“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси Матбуот хизмати

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014