Хорижий ҳамкорлар билан учрашув

0
2805

2018 йил 15 март куни “Ўзпахтасаноат” АЖ да Ўзбекистонга икки давлат ўртасида пахта хом ашёсини қайта ишлаш соҳасида тарафларнинг ўзаро стратегик ҳамкорлигини ҳар томонлама кенгайтириш мақсадида ташриф буюрган “Қозоқ пахтачилик уюшмаси” нинг юридик шахслар бирлашмаси раиси С.Р.Бактибаев билан учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида меҳмонга Ўзбекистон Республикасининг пахтачилик соҳаси ва пахтани дастлабки ишлаш технологиясини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, ҳамда ҳозирги пайтда мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш истиқболлари тўғрисида сўзлаб берилди. Шу билан бирга С.Р.Бактибаевни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берилди.

С.Р.Бактибаев ўз ташрифининг мақсади бўлган “Ўзпахтасаноат” АЖ –нинг пахта хом ашёсини дастлабки ишлаш соҳасида мавжуд янги технология ва техника воситаларини ва олий навли “элита” уруғлик чигитини Ўзбекистондан Қозоғистонга етказиб бериш имкониятлари тўғрисида ҳамда навларни тўғри районлаштириш ва навларнинг аралашиб кетмаслиги учун амалий чоралар кўришда ёрдам сўради . Шу билан бирга , пахта хом ашёсини қабул қилиш,тайёрлаш, сифатини баҳолаш, ҳисоб-китоб ишларини амалга ошириш масалаларида Қозоғистон билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида ишларни амалга оширишни таклиф этди. “Биз пахтачилик ва пахтани дастлабки ишлаш соҳасида доимо қардош Ўзбекистоннинг улкан тажрибаси ва ёрдамига суяниб келганмиз. Ҳозирги пайтда Қозоғистон бу соҳада қийин ҳолатда ва яна сизларнинг ёрдамларингизга муҳтож”-деди С.Р.Бактибаев.

Учрашув давомида Ўзбекистон томонининг Қозоғистон республикасидаги пахта тозалаш корхоналарини модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш дастурини амалга оширишда, айниқса замонавий лаборатория асбоб-ускуналари билан таъминлаш , тайёр маҳсулотлар ҳисоби тизимини, меёрий-услубий ҳужжатлар ва давлат стандартлари ҳамда техник шартларни жорий этишда, пахта хом ашёсини дастлабки ишлаш соҳасида янги технология ва техника воситаларини такомиллаштиришга, янги лаборатория асбоб-ускуналари, машина ва механизмларни яратишга йўналтирилган ўзаро илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш бўйича иштироки масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар Қозоғистон республикасидаги пахта тозалаш корхоналарини пахта маҳсулотларининг давлат стандарти намуналари ва пахта хом ашёсининг эталонлари ҳамда бошқа эталон намуналари билан таъминлаш, давлат стандартлари, метрология ва сертификатлаш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш, махсус курсларда ўқитишни ташкил этиш орқали уларнинг малакасини ошириш, ахборот айирбошлаш,халқаро конференциялар, симпозиумлар, етакчи олимлар ва экспертлар иштирокида учрашувлар ўтказиш йўли билан ўзаро алоқаларни кенгайтириш масалаларида келишиб олишди.

Музокаралар якуни бўйича “Ўзпахтасаноат” АЖ , “Пахтасаноат илмий маркази”АЖ ва “Қозоқ пахтачилик уюшмаси” нинг юридик шахслар бирлашмаси ўртасида пахтани дастлабки ишлаш техникаси ва технологиялари соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум тузилди.

Бундан ташқари, “Қозоқ пахтачилик уюшмаси” нинг юридик шахслар бирлашмаси раиси С.Р.Бактибаев билан “Пахтасаноат илмий маркази”АЖ ва Ўзбек “Сифат” марказида ҳам ўзаро манфаатли масалалар юзасидан музокаралар бўйича учрашувлар ўтказилди.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014