«Пахтасаноат илмий маркази» акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасига бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбирда халқимиз фаровонлиги, Ўзбекистонимизнинг буюк келажаги йўлидаги олиб борган улуғ ишларини эслаб, ўзининг серқиррали фаолияти, олийжаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимиз тарихида ўчмас из қолдирган буюк давлат ва сиёсат арбобининг ёрқин хотираси ёд олинди.