“Пахтасаноат илмий маркази” АЖда юқори намлик ва ифлосликдаги пахтани уни ғарамлашдан олдин дастлаб титиб тозалашга мўлжалланиб комбинациялаштирилган сепаратор-тозалагич ишлаб чиқилди ва унинг тажриба намунаси тайёрланди. У вентилятор ва циклон билан биргаликда қурилма комплексига қўшилиб, трактор тиркамасига ўрнатилган. Ушбу комплекс учун оғир аралашмаларни тутқичнинг янги типи яратилиб, у ҳам ҳаво қувури билан биргаликда қурилма комплексига ўрнатилган.
Қурилманинг лойиҳавий ишлаб чиқариш унумдорлиги 4 т/соат ва унинг йирик ифлосликлар бўйича тозалаш самараси, пахтанинг ифлослик ва намлик даражасига қараб, 60% гачани ташкил этади.
Шу йилнинг октябрь ойида ушбу қурилма, ишлаб чиқариш шароитларида пахта тозалаш корхонасида синовдан ўтказилади.