Янги патентлар

0
2347

  «Paxtasanoatilmiymarkazi» акциядорлик жамияти олимлари Ракипов Вахит Газизович, Гуляев Ринат Амирович ва Назиров Рахматжон Расуловичлар томонидан ишлаб чиқилган “Пахтани қуритиш қурилмаси”қурилмага Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк Агентлиги томонидан тегишли патент берилди. Қурилма қуриткичга қуритиш агентини узатиш жараёнини оптималлаштириш йўли билан чигитли пахтани қуритиш самарадорлигини оширади.

   Шунингдек, «Paxtasanoat ilmiy markazi» акциядорлик жамияти олимлари Гуляев Ринат Амирович, Сулаймонов Рустам Шенникович ва Умарходжаев Даврон Хакимовичлар томонидан топширилган ”Аррали жин“ номли талабномага ҳам Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк Агентлиги томонидан патент берилди. Тавсия этилаётган аррали жиннинг асосий вазифаси чигитдан толани тўлиқ ажратиб олиш,толанинг йўқолишини камайтириш,чигитдан толани ажратиш самарадорлигини оширишдир.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014