“Пахтасаноат илмий маркази” АЖда катта илмий ходим, докторант Д.У.Мадрахимов томонидан, профессор Р.Г.Махкамов раҳбарлигида яратилган ротацион типдаги, юқори аниқликдаги арра дискларига тиш чиқариш дастгоҳини янада такомиллаштириш устида иш олиб борилмоқда. Ушбу дастгоҳ юқори аниқликда ишлаши натижасида жин ва линтер арра дискларига қайта тиш чиқарганда янги чиқарилаётган тишларнинг учи аввалги тишларнинг орасига тушиши билан ажралиб туради. Бу эса ўз навбатида тишларни 2 марта кўпроқ қайта чиқаришга ва шу билан бирга арралар сарфини 1,5-2.0 бараварга камайтиришга ва аррали дискларни хориждан сотиб олишни қисқартиришга имкон беради. Дастгоҳнинг тажриба намуналари илмий Марказда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти олимлари ҳамда Навоий механика заводи мутахассислари билан ҳамкорликда яратилди. Бу дастгоҳлар ҳозирда “Пахтасаноат илмий маркази” АЖда синовдан ўтказилмоқда.
Ротацион типдаги арра дискларига тиш чиқариш дастгоҳлари билан биргаликда “Пахтасаноат илмий маркази” АЖда яратилган, ейилишга чидамли пуансон ва матрицаларни пахта тозалаш корхоналарида кенг жорий этиш режалаштирилмоқда. Шу билан бирга ушбу дастгоҳ механика заводларида ва саноатнинг бошқа соҳаларида турли профилдаги тишларни чиқаришда қўлланилиши мумкин.
Кутилаётган натижалар:
– Арра дискларига қайтадан тиш чиқариш 1,5 – 2,0 мартага ортади;
– Камёб ва қимматбаҳо тез қирқувчи пўлат ўрнига асбобсозлик пўлатларининг арзон маркаларини ишлатиш тавсия этилади;
– қайтадан тиш чиқариш самарадорлиги 1,4 – 1,5 мартага ортади;
– энергия сарфи 30 % -га камаяди.