“Пахтасаноат илмий маркази“ акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Републикаси Президентига бўлажак сайловлар тўғрисида жамоа йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни жамиятнинг Бош директори Р.А.Гуляев кириш сўзи билан билан очди.
Илмий Марказнинг етакчи мутахассиси Н.А.Саидазимов мамлакатимизда ўтказилаётган Ўзбекистон Республикаси Президентига сайловлар компанияси, унинг жамиятимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни тўғрисида ахборот берди.
Илмий техник ахборот ва АКТ бўлимининг бош мутахассиси С.Усманов ўтказилаётган сайловларнинг моҳияти, унга кўрсатилган номзодлар ҳамда уларнинг сайловолди платформалари, сайловларда қатнашиш тартиби тўғрисида сўзлаб берди.
Йиғилишда жамоа аъзолари ва яшаш жойлари ўртасида бу масалалар юзасидан тегишли тушунтириш ишлари олиб бориш, сайловчиларни 4 декабрь куни сайловда фаол қатнашишини таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.