Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш ва меҳнат муҳофазаси лабораторияси

Асосий вазифалар ва функциялар

Пахта хом ашёсини дастлабки ишлаш технологияси жараёнларини автоматлаштирилган тарзда назорат қилиш ва бошқаришнинг илмий асослари ва усулларини ишлаб чиқади.

Технологик  жараёнларини автоматлаштирилган тарзда назорат қилиш ва бошқаришнинг тизимларини яратиш ва жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-экспериментал ишларини олиб боради.

Пахта тозалаш корхоналари учун автоматлаштириш воситалари ва дастлабки ижро этувчи механизмларининг ўзгартиргичларини ишлаб чиқади.

Пахта тозалаш соҳаси корхоналари учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва қайта кўриб чиқади.

Автоматлаштирилган тарзда назорат қилиш ва бошқаришнинг тизимларидан фойдаланиш ва уларга сервис хизмати кўрсатиш бўйича малакали кадрлар тайёрлашда иштирок этади.

 

Лаборатрия мудири:

Телефон:(+99871) 256-14-46

Ёнғинни автоматик аниқлаш қурилмаси

“Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамиятининг “Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш ва меҳнат муҳофазаси”  лабораториясида  “Ҳаво қувурларида ҳаракатланаётган пахта маҳсулотларининг туташи ва ёнишини автоматик аниқлаш ва пахтага дастлабки ишлов бериш технологик жараёнида кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш қурилмасини жорий этиш” мавзусида илмий-тадқиқот иши олиб борилмоқда.

Илмий-тадқиқот иши бўйича олиб борилаётган изланишлар натижасида ҳаво қувурларида ҳаракатланаётган пахта маҳсулотларининг туташи ва ёнишини автоматик аниқлаш ва пахтага дастлабки ишлов бериш технологик жараёнида кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш қурилмаси ишлаб чиқилди.

Автоматик қурилма ҳаво қувурларида ҳаракатланаётган пахта маҳсулотларини туташини ва ёнишини зудлик билан аниқлаш, огоҳлантириш ва пахтага дастлабки ишлов бериш технологик жараёни бўйича кенг тарқалиб кетишини олдини олишга мўлжалланган бўлиб,  автоматик бошқариш блоки, ёнғин датчиклари, овозли ва ёруғлик огохлантириш сигнализациясидан иборат. 3 донадан иборат датчиклар ҳаво қувурининг цилиндрик қисмига 1 та кесимда бир-биридан 1200 бурчак остида ўрнатилади.

Ҳаво қувурларида ҳаракатланаётган пахта маҳсулотлари туташи ёки ёниши билан қувур деворларига ўрнатилган датчиклар уни зудлик билан аниқлайди,  автоматик бошқариш блоки ишлаб чиқилган бошқарув сигналлари асосида огоҳлантириш сигналларини ишга туширади, лозим бўлган технологик ускуналар электр двигателларини ўчиради. Ўт ўчоғи бартараф этилгандан кейин  блокни кутиш холатига қайтарувчи тугмача босилади ва иш давом эттирилади.

Автоматик қурилманинг тажриба нусхаси йиғилди, дастлабки синаш ва кўрсаткичларини созлаш ишлари олиб борилди (1-расм).

1-расм. Ёнғинни автоматик аниқлаш қурилмасининг стенд нусхаси

Синов ишларида олинган ижобий натижалар асосида ҳаво қувурларида ҳаракатланаётган пахта маҳсулотларининг туташи ва ёнишини автоматик аниқлаш қурилмаси тажриба-саноат нусхасини тайёрлаш учун унинг хужжатларини ишлаб чиқишга дастлабки техник талаблар тузилди.

Автоматик қурилмани ишлаб чиқаришга жорий этиш натижасида пахтага дастлабки ишлов бериш технологик жараёнида ёнғин хавфсизлиги талабларини таъминлаш, ёнғин жараёнини кенг тарқалиб кетишини олдини олиш, пахта ва пахта маҳсулотларининг сифат кўрсаткичларини сақлаш ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган тўхташларни қисқартиршга эришилади.

  

 

Сирдарё вилоятининг пахта тозалаш корхоналарида чангсизлантириш тизими ишини яхшилаш тўғрисида