Асосий вазифалар ва функциялар
Районлаштирилган навлар хомашёси ва улардан олинган пахта маҳсулотларининг сифат ва технологик кўрсаткичларини ўрганиш бўйича ишларни амалга оширади.
Хом ашё ва соҳада ишлатиладиган материаллар бўйича меёрий-техник ҳужжатлар, шу жумладан уларнинг ишлаб чиқаришдаги сарфлари бўйича меъёрлар услуби ишлаб чиқаради.
Пахта маҳсулотларининг чиқиш меъёрлари, қуритиш-тозалаш цехлари ва асосий ишлаб чиқаришнинг куйиндилари меъёрларини аниқлайди.
Истиқболли навларни аниқлаш мақсадида янги навларни районлаштирилган навлар солиштириб ўрганишда иштирок этади.
Лаборатория мудири: Умарходжаев Б.
Телефон: (+99871) 254-19-01.
Ўзбекистон Республикасида пахта маҳсулотларининг тойлаш жараёнини хозирги ҳолати
– хом ашё ва ғўзанинг янги навлари соҳасида тадқиқотлар олиб бориш;
– илмий-тадқиқот ва экспериментал ишларни дастурлар , хўжалик шартномалари,грантлар, шу жумладан халқаро контрактлар бўйича олиб бориш;
– Соҳанинг техник ҳолатини таҳлил қилиш ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда соҳа корхоналарининг, биринчи навбатда тажриба-экспериментал корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини янгилаш бўйича яқин муддатга ва истиқболли даврга режалаштириш бўйича асосланган таклифлар тайёрлаш.
– Тугалланган илмий-тадқиқот ишланмаларини тажриба-экспериментал корхоналар ва сўнгра бутун саноатда жорий этиш бўйича тавсиялар тайёрлаш;
– Тегишли ташкилотларга ишлаб чиқаришга янги машина,механизм ва ускуналарни тайёрлаб етказиб бериш учун уларга қўйилган дастлабки талаблар кўрсатилган талабномаларни ишлаб чиқиш ва топшириш;
– Соҳавий меёрий-техник ва услубий ҳужжатлар ҳамда технологик ускуналардан оқилона фойдаланиш бўйича қўлланма ва тавсиялар ишлаб чиқиш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш;
– Соҳа корхоналарига янги техника ва прогрессив технологияларни жорий этишда зарур амалий ёрдам бериш;